
Деҳқонобод туманининг Оқрабод қишлоғида 125 ўринли боғча ишга тушди
Деҳқонобод туманининг Оқрабод қишлоғида жойлашган 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти учун 125 ўринли замонавий бино қуриб берилди.
Туман мактабгача таълим бўлими мудири Холиёр Менглиевнинг айтишича, боғча биноси 2 миллиард 800 миллион сўмга «Пайвандлаш» хусусий корхонаси томонидан барпо этилган.
— Боғчамизда айни кунда 80 нафар бола таълим-тарбия олади, — дейди боғча мудираси Озода Назарова. — Эндиликда қисқа муддатли гуруҳ ҳисобига 150 нафар болани мактабгача таълимга қамраб оламиз.
Эслатиб ўтамиз, туманда айни кунда 54 та боғча фаолият юритади.