-
ЖУРНАЛИСТ-БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ
Куни кеча вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар учун Ғузор туманига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур иштирокчилари даставвал тумандаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Хусусан, журналист ва блогерларни болалар қандай таомнома асосида овқатлантирилаётганлиги, маҳсулотларни сақланиши қизиқтирди ва бу бўйича саволларга жавоб олдилар. Шундан сўнг жажжи кичкинтойлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Пресс-тур иштирокчиларининг иккинчи манзили якка тартибдаги тадбиркор Қурбонова Насибанинг 50 ўринли «Smart kids» номли оилавий мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Ўтган йилдан буён фаолият юритиб келаётган ушбу оилавий боғча айниқса, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шу ернинг ўзида журналист-блогерлар учун мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Султонмурод Донаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжумани давомида бошқарма бошлиғи 2022 йилда…
-
Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ўтказилди
«2022 йилда Давлат инвестиция дастури доирасида вилоятимиз ҳудудларидаги 17 та 2580 қувватга эга давлат МТТ ларини 71,1 млрд.сўм реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда, ушбу 17 та объектлар бўйича буюртмачи ва пудрат корхоналари ўртасида жами 71,1 млрд.сўмлик пудрат шартномалари имзоланган бўлиб, буюртмачи томонидан 34.5 млрд.сўм (48%) маблағ молиялаштириб, амалда 32.5 млрд.сўм (46%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилган ва мазкур объектларни шартномага берилган фойдаланишга топшириш муддати 21 сентябрга қадар этиб белгиланган. Айни вақтда вилоятдаги 51 та маҳаллаларда 17 960 нафар 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамраш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда», — дейди Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Султонмурод Донаев.
-
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида ҳам бўлиб, умра амалларини бажарди. Давлатимиз раҳбари динимиз арконларига мувофиқ эҳромга кириб, намоз ўқиди, талбия айтиб, Масжидул Ҳарамга борди. Маълумки, Каъбатуллоҳнинг ичига кириш мусулмонлар орзу қиладиган улуғ шарафдир. Президентимиз ана шундай шарафга муяссар бўлиб, Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиди. Сўнг, Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилинди. Мамлакатимиз делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.
-
Қарши шаҳрида яна бир хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди
Қарши шаҳри “Қарлиқхона” маҳалласида 70 ўринга мўлжалланган хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди. Унинг очилишида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Мактабгача таълим бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.
-
Аn’anaviy avgust konferentsiyasi: joriy holat va istiqboldagi vazifalar
Joriy yilning 15-16 avgust kunida Qashqadaryo viloyat pedagoglarni yangi metodikalarga oʼrgatish milliy markazida viloyat maktabgacha taʼlim boshqarmasi tomonidan “Maktabgacha taʼlim sifati: joriy holat va istiqboldagi vazifalar” mavzusida anʼanaviy avgust konferentsiyasi viloyat bosqichi boʼlib oʼtdi. Аnjumanda viloyat maktabgacha taʼlim boshqarmasi boshligʼi Sultonmurod Donaevning nutq soʼzlab, tizimda amalga oshirilgan ishlar va kelgusida amalga oshirilishi lozim boʼlgan vazifalar xususida toʼxtalib, konferentsiya ishtirokchilariga omad tiladi. Shundan soʼng maʼruzachilar tomonidan maktabgacha taʼlim tizimida 2021-2022 oʼquv yilida bajarilishi belgilangan asosan vazifalar sarhisobi, rahbar va pedagog kadrlari faoliyati sifatini oshirish, takomillashtirilgan “Ilk qadam” davlat dasturining mazmuni yuzasidan maʼruzalar oʼqildi. Yalpi majlisdan soʼng konferentsiya ishtirokchilari 6 ta guruhga boʼlingan holda mashgʼulotlar olib bordilar. Mashgʼulotlar davomida taʼlim sifatini oshirish,…
-
“Папайя, зайтун, киви ва банан пишди” — булоқбошилик шифокорнинг ажабтовур боғи
Инсон бирор ишга меҳр билан ёндашса, уддасидан чиқишига Булоқбоши туманининг Ширмонбулоқ қишлоғида бўлиб амин бўлдик. Шифокор Одилжон Сиддиқов ўзининг мўъжаз иссиқхонасида папайя, фейхоа, зайтун, мандарин, лимон, грейпфрут, маракуйя, гожи, банан, киви каби ўндан зиёд ўзга юрт ўсимликларини парвариш қиляпти.
-
1-AVGUSTDAN BARCHA TIPDAGI MTTLAR BOSQICHMA-BOSQICH OCHILADI.
Tuman Maktabgacha ta`lim bo`limiga qarashli 1-Davlat maktabgacha ta`lim tashkilotida 2020 yil 30 iyun kuni barcha mtt mudira(mudir)lari,xo`jalik mudirlari,hamshira,oshpazlari ishtirokida seminar trening bo`lib o`tdi. Seminar qizg`in tarzda bo`lib,unda tashkilot rahbarlari, xo`jalik mudiralari, hamshiralari, oshpazlar hamda tarbiyachi va yordamchi tarbiyalari nima qilishlari tushuntirib o`tildi.
-
О.Н.М.Т.М. ва Д.С.И. ўртасида давра сухбати.
Деҳқонобод туман Мактабгача таълим бўлимида туман Давлат солиқ инспекцияси ва Оилавий Нодавлат Мактабгача таълим муассасаси ўртасида соликларин ўз вактида тўлаш ва кайтартибда тўлаш ҳақида давра сухбати бўлиб ўтди. Йиғиилшни туман мактабгача таълим бўлими мудири КИРИШ сўзи билан очиб йиғилганларга солиқларни ўз вақтида тўлаш лозимлигини яна бир бор айтиб ўтди сўзни туман ДСИ бўлими юрисконсулти давом эттириб солиқларни тўлаш тартибини яна бир бор тушунтириб ўтди. Йиғилганлар ўзаро сухбат асосида ташкил этилган йиғилишда билмаганларини билиб олишди.
-
7-МТТда 14 январ «Ватан химоячилари куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда МТТ ишчи хизматчилари ва фаоллари, хамда ота-оналар қатнашдилар.
-
9- DMTT da 14- yanvar «Vatan himoyachilari» kuniga bag’ishlangan bayram tadbiri bo`lib o`tdi.
Бугун Дехконобод тумани 9-ДМТТда 14-январ «Ватан ҳимоячилари» куни байрами муносабати билан тарбиияланувчилар ўртасида мен келажакда Ҳарбий бўламан шиори остида тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда Катта, Тайёрлов ва қисқа гурух тарбияланувчиларининг чиқишлари бўлиб ўтди.