
Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ўтказилди
«2022 йилда Давлат инвестиция дастури доирасида вилоятимиз ҳудудларидаги 17 та 2580 қувватга эга давлат МТТ ларини 71,1 млрд.сўм реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда, ушбу 17 та объектлар бўйича буюртмачи ва пудрат корхоналари ўртасида жами 71,1 млрд.сўмлик пудрат шартномалари имзоланган бўлиб, буюртмачи томонидан 34.5 млрд.сўм (48%) маблағ молиялаштириб, амалда 32.5 млрд.сўм (46%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилган ва мазкур объектларни шартномага берилган фойдаланишга топшириш муддати 21 сентябрга қадар этиб белгиланган. Айни вақтда вилоятдаги 51 та маҳаллаларда 17 960 нафар 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамраш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда», — дейди Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Султонмурод Донаев.

