Mahalliy

ЖУРНАЛИСТ-БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар учун Ғузор туманига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари даставвал тумандаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Хусусан, журналист ва блогерларни болалар қандай таомнома асосида овқатлантирилаётганлиги, маҳсулотларни сақланиши қизиқтирди ва бу бўйича саволларга жавоб олдилар.

Шундан сўнг жажжи кичкинтойлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Пресс-тур иштирокчиларининг иккинчи манзили якка тартибдаги тадбиркор Қурбонова Насибанинг 50 ўринли «Smart kids» номли оилавий мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Ўтган йилдан буён фаолият юритиб келаётган ушбу оилавий боғча айниқса, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шу ернинг ўзида журналист-блогерлар учун мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Султонмурод Донаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжумани давомида бошқарма бошлиғи 2022 йилда амалга оширилган ишлар хусусида қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан саволлар беришди. Саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.